Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Рома" ёзда ярим ҳимоячи Жордан Веретуни сотмоқчи.
Манбага кўра, римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчи билан ҳисоблашмайди, шу боис клуб 15 миллион евро эвазига футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида 29 ёшли Верету 29 учрашувда 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Франциялик футболчининг “Рома” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.