Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Ориги "Милан"га ўтиш учун 3 та клуб таклифини рад этган

Баҳо:
+ | -

"Милан" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчи Италия клуби билан 3,5 миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Футболчи Премьер-лига ва Германия чемпионатининг номи маълум қилинмаган учта клуби таклифини рад этди.

Ҳужумчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади, футболчи эркин агент сифатида клубни тарк этиши кутилмоқда.

2021/22 йилги мавсумда Ориги 14 учрашувда 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:06, 22.03.2022.
Ўқилди: 1451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик