«Барселона» вице-президенти Усмон Дембеле жамоада қолиши мумкинлигини айтди.
“Биласизми, музокаралар натижа бермади, бироқ Хавининг айтишича, Усмон ажойиб футболчи, у клуб учун кўп иш қилади. Менимча, Хави Дембелега тизимни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган фундаментал ишларни, жумладан, психологик ишларни қилмоқда.
Хави футболчиларга ўрнак эканлиги аниқ. Мен унинг агентлари билан яна учрашишимиз, Усмоннинг клубда қолиши эҳтимолини муҳокама қилишимизни истисно этмайман” - деди Рафа Юсте Catalunya Ràdio билан суҳбатда.
Бундан ташқари, Diario Sport хабарига кўра, франциялик футболчининг агентлари эски норозиликларни унутган ҳолда «Барселона» билан янги музокараларни бошлашга тайёр.
«Агар "Барселона" бизга қўнғироқ қилса, албатта келамиз», - деди Дембеленинг агенти.