"Рома" футболчиси Жордан Верету жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, франциялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида сотувга қўйилади. У ўтган ноябрь ойида клуб таклиф этган янги битимни рад этган эди.
Унда йилига 4 миллион евро маош белгиланган бўлган. Веретунинг амалдаги битими 2024 йилга қадар тузилган. У учун "Рома" 15 миллион евро атрофида нарх белгилаши кутилмоқда.