«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалага Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар бермоқда.
Манбага кўра, «канонирлар» раҳбарлари аллақачон Дибаланинг агентлари билан боғланишган. «Ювентус» ҳужумчисига «Арсенал»дан ташқари «Барселона», «Челси», «Атлетико» ва «Интер» даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дибала «Ювентус» билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди. Пауло ёзда Туринни эркин агент сифатида тарк этади.