Кириш Регистрация

"Рома" "Ювентус"га Дзаньолони 70 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

“Рома” вингери Никола Дзаньолони “Ювентус”га 70 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Gazette Dello Sport хабарига кўра, туринликлар ушбу нархни пасайтириш учун келишувга Уэстон Маккеннини қўшмоқчи.

Манбага кўра, "Ювентус" ҳужумчи Пауло Дибаланинг кетиши эҳтимоли туфайли ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери бўйича барча вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, трансфер суммасининг 15 фоизи "Интер" ҳисоб рақамига ўтади.

2021/22 йилги мавсумда Дзаньоло “Рома” сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:27, 23.03.2022.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.