Гарет Бэйл ўз соғлиги ҳақида гапирди.
Олдинроқ, «Реал» ярим ҳимоячиси белидаги муаммо туфайли «Барселона»га (0:4) қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
«Ноқулайликлар нормал ҳолат, мен жуда яхши формадаман. Қандай тўсиқлар бўлмасин юқори энергия билан ўйнашга тайёрман», - дейди 32 ёшли футболчи.
Маълумот учун, «Реал Мадрид» таркибида ярим ҳимоячи 15 февралдан бери майдонга тушмаяпти. Уэльс 24 март куни Австрия билан ўйнайди.