"Ньюкасл" ўз футболчиси билан хайрлашади. Аввалроқ "қарғалар" ўз вингери Мигель Альмиронни сотиши ҳақида хабар қилган эдик. Футболчининг нархи белгиланди. Унга кўра, "Ньюкасл" парагвайлик футболчи учун 15 миллион фунт талаб қилади.
Алмирон 21 миллион фунтга харид қилинган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Алмирон "Ньюкасл" сафида 115 та ўйин ўтказган.