Кириш Регистрация

"Челси" Абрахамни ортга қайтармоқчи, аммо...

Баҳо:
+ | -

“Рома” ҳужумчи Тэмми Абрахам Лондонга қайтиши мумкин. Рим клуби инглиз футболчиси билан хайрлашишга тайёр, фақат Тэмми учун 120 миллион евро талаб қилмоқда. Аммо шартномада “Челси” футболчини 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, деб ёзади Daily Mail.

Манбага кўра, "кўклар" фақат 2023 йилдан бошлаб қайта сотиб олиш опциясидан фойдаланиши мумкин. Агар буни муддатидан олдин амалга оширмоқчи бўлса, "Рома" раҳбарияти 120 миллион сўрайди.

Абрахам 2021 йилнинг ёзида "Челси"дан "бўрилар" сафига қўшилган эди. Ҳужумчининг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 24 ёшли англиялик футболчи клуб сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг Трансфермарктдаги нархи 45 млн еврога баҳоланган.

Киритилди: 12:25, 24.03.2022.
Ўқилди: 5965 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.