Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Бурак Йилмаз Португалияга қарши ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Роналду - футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Бу ЖЧ мен учун охиргиси бўлади, аммо Роналду учун охиргиси бўладими йўқми билмадим”, - деди туркиялик форвард.