Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ш.Шокиржонов: "Барселона" керакли натижани қўлга киритади"

Баҳо:
+-3 | -

Аввало, "Барселона" "Камп Ноу"даги жавоб учрашувига 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан келса бўладиган жамоалар тоифасига кирмайди.

Албатта, финалчи номи 90 дақиқа ичида ҳал бўлади. Чунки "Барселона" 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чекланиб қолмайди. "Камп Ноу" майдонининг эни 70 метр эканлиги ҳам мезбонлар фойдасига ишлайди. Ярим финални туркиялик, нисбатан тажрибасиз ҳакам бошқараётганидан ҳам мезбонлар фойдаланиб қолишса керак. Чунки дастлабки ўйинда Дрогба каби ўйинчилар кўп танқид қилинди ва энди бундай ўйнашга жазм этолмаса керак.

Чемпионлар Лигасининг кейинги 11 та турниридан 9 тасида "Челси" ярим финалгача етиб келгани, шубҳасиз, жамоада турнир стратегияси жиҳатидан катта тажриба тўпланганини англатади. Лекийн уларнинг бор-йўғи 1 марта финалга чиққани ҳал қилувчи учрашувларда керакли натижани қўлга киритишда оқсаш борлигини намоён этмоқда.

"Барселона"нинг сўнгги учрашувларда ўткир қарши ҳужумларни ўтказиб юбораётганини ҳисобга олсак, "Челси" жавоб учрашувида ҳам 1 та гол киритади. Бу ҳолатда "Барселона" учта гол киритишга маҳкум бўлади ва ана шунча голлар "Челси" дарвозасидан ўрин олади, деб ўйлайман — 3:1.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:56, 24.04.2012.
Ўқилди: 6545 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик