Туркиялик ҳалқаро тоифадаги ҳакам Жунаид Чақир бугунги "Барселона"-"Челси" учрашувини бошқариб боради. Кўпчилик мухлисларимизнинг таклифини инобатга олиб у ҳақида маълумотберишга ҳаракат қилдик.
Жанаид Чақир, 1976 йил, 23 ноябрда Истамбулда туғилган.
Бўйи - 176 см.
Оғирлиги - 65 кг.
Асосий касби - суғурта агенти.
Туркия фуқароси.
Жунаид Чақир ҳакамлик фаолиятини 1997 йил Туркия чемпионатининг 3-дивизион ўйинларини бошқариш билан бошлаган. 1999 йилдан бошлаб иккинчи дивизион ўйинларини бошқарган.
2001 йилнинг 29 сентябрь куни "Малатяспор"-"Ризеспор" ўйини билан Туркия суперлигасида дебют қилган. Шундан сўнг у фақат Туркия суперлигаси ўйинларини бошқарган. 2003 "Сконто"-"Слима Уондерерс" ўйинида заҳира ҳаками этиб тайинланган ва УЕФА ҳаками сифатида дебют қилган.
2006 йил Чақир ФИФА рефериси бўлишга эришди. Бир йил ўтгач, 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпионати ўйинларида икки ўйинни бошқарди.
2008/2009 мавсумда еврокубокларда дебют қилди. УЕФА кубогида "Шальке"-"Твенте" ўйинини бошқарди. 2009 йил Европа ёшлар чемпионатида ярим финал ўйинини бошқарди. 2010 йил, 10 апрелда Европа лигаси ярим финалида "Фулҳем"-"Гамбург" ўйинини бошқарди.
2010 йил, 29 сентябрда Жунаид Чақир Европа чемпионлар лигасида дебют қилди. Унинг дебюти "Рубин"-"Барселона" ўйинига тўғри келган. Чемпионлар лигасидаги иккинчи ўйини ҳам Россия клубига тўғри келган - "Челси"-"Спартак".