Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Карлуш Кейруш «Пахтакор» стадионини томоша қилиб, қайтиб кетди

Баҳо:
+ | -

22 апрель куни тушдан кейин пойтахт Тошкентга ташриф буюрган Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш 24 апрель куни 08:15да Истанбул орқали Эронга қайтиб кетди.

Аслида Эрон футбол федерацияси бу борада Ўзбекистон футбол федерациясини 1 ой аввал огоҳлантириши керак эди. Мазкур ҳаволадаги хат санасига бир ойдан кўпроқ вақт бўлсада, Кейруш кутилмаганда 22 апрель куни Тошкентга етиб келди. Эрон футбол федерацияси йўллаган мактубда мутахассис «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари иштирокидаги Тошкент дербисини томоша қилиши керак эди. Аммо икки кун давомида пойтахтда меҳмон бўлган португалиялик мураббий Олий лига доирасидан ўрин олган бирорта учрашувни томоша қила олмади.

Кейруш ташриф давомида 23 апрель куни «Пахтакор» стадионини бориб кўздан кечирди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, 3 июнь куни Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинга мезбонлик қиладиган «Пахтакор» стадиони майсаси алмаштирилаётгани сабаб, у вақтинчалик фаолият кўрсатмаяпти. Режага кўра ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи бошлангунига қадар «Пахтакор» стадиони тайёр ҳолда бўлиши керак.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:04, 24.04.2012.
Ўқилди: 6403 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.