Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жонатан Клосс 88-дақиқада Кот-д'Ивуарга (2:1) қарши ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга тушди.
Бу 29 ёшли «Ланс» футболчисининг терма жамоадаги дебют учрашуви ҳисобланади.
Лига 1 жорий мавсумида Клосс 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.













