Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Милан" мавсум охиригача ижарага олинган "Кротоне" ҳужумчиси Жуниор Мессиасни тўлиқлигича сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
“Россонерлар” 30 ёшли бразилиялик футболчини 5,5 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга, аммо клуб камроқ суммага трансфер бўйича музокара олиб боришни кутмоқда. Бразилияликнинг ўзи "Милан"да қолишни истайди.
Мессиас “Милан” сафида 2021 йил августидан буён тўп суради ва жамоа сафида 24 та ўйинда 5 та гол урди. Transfermarkt.com портали ҳужумчининг нархини 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.