Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Нефтчи» сафарда «Ал-Вихдат»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзи кутмаган ҳолда гуруҳ босқичи масаласини муддатидан олдин ҳал этиб қўйган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси, амалда ҳеч нарса ҳал қилмайдиган ўйинда мағлубиятга учради.

Шундай бўлсада, ўйинда фарғоналикларнинг юқори иштиёқ билан ўйнаганликлари билиниб турди. Учрашув дебютидаёқ ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборганларига қарамай, "Нефтчи" ўзини ҳотиржам тутди ва кетма-кет ҳужумлар уюуштира бошлади.

5-дақиқада Махмуд Шилбайх ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас "Нефтчи" қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштириш имконига эга бўлди аммо бироз сусткашликка йўл қўйди.

Биринчи бўлимда анча чаққон ва тезкор ҳаракат қилган фарғоналиклар ниҳоят 33-дақиқада ҳисобни тенглаштира олди. Отабек Исроилов ажойиб голга муаллифлик қилди - 1:1. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда эса устунлик кўпроқ майдон эгалари тарафида бўлди. Биринчи бўлимни бироз юқорироқ суратда ўтказган "Нефтчи" футболчилари иккинчи бўлимда анча чарчаган ва ҳорғин кўринишди. Балки биринчи бўлимнинг ўзида анча куч сарфлаб юборишгандур..

Махумад Шилбайх 57-дақиқада фарғоналиклар дарвозасига ўзининг иккинчи голини киритгач, "Нефчти" анча бўшашди.

Ора орада бир қатор ҳужумлар ташкил қилинганига қарамай, устунлик майдон эгаларида қолди.

Учрашув якунланишига 6 дақиқа қолганда эса, масалага узил-кесил нуқта қўйилди. Исо Хусомиддиннинг голи ўйинга деярли якун ясади - 3:1.

Ушбу мағлубияга қарамай "Нефчти" юқорида айтилганидек гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Фарғоналиклар энди 8 очко билан ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳда иккинчи ўринда қоладиган бўлишди.

"Ал Виҳдат" (Иордания) - "Нефтчи" (Ўзбекистон) 3:1 (1:1)

Голлар: Маҳмуд Шилбайх 5, - 1:0. Отабек Исроилов 33, - 1:1.  Маҳмуд Шилбайх 57, - 2:1.  Исо Хусомиддин 84, - 3:1. 
             
«Ал Виҳдат»: Маҳмуд Али, Муҳаммад Абдулсами, Аҳмад Абу Ҳалава, Аҳмад Элиас, Рафат Али, Муҳаммад Жамол, Абдуллоҳ Диб (Абу Амара, 76), Маҳмуд Шилбайх (Амир Абу Хваити, 61), Билол Абдуладйм, Рами Аднан (Босим Фати, 40), Исса Хусамалдин.

 «Нефтчи»: Исабоев Элдор; Пўлатов Шукур; Нурбоев Ойбек; Ёқубов Бахтиёр; Саидов Мансур; Алижонов   Азиз, Исроилов Отабек (Смоляченко Павел), Насибуллаев Шавкат, Эрматов Дилёрбек; Мирзаев Сардор; Акрамов Иқбол.

Огоҳлантиришлар: Мансур Саидов 40, Рафат Али 49, Сардор Мирзаев 55, Исса Хусамалдин 59, Ойбек Нурбоев 78, Абу Хваити 78, Муҳаммад Абдулсами 85,  Аҳмад Абу Ҳалава 87. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:43, 24.04.2012.
Ўқилди: 5653 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.