«ПСЖ» ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Француз журналисти Фабрис Хоукинснинг хабар беришича, клуб «Монако» ҳимоячиси Орельен Тчуаменига жуда қизиқмоқда, аммо ёзда парижликларнинг асосий мақсади «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси тугайдиган Поль Погба ҳисобланади. Агар «ПСЖ» Полни ортга қайтаришни уддалай олмаса, бор эътиборни «Монако» футболчисига қаратади.
«ПСЖ» ёзда кўплаб ярим ҳимоячиларидан воз кечишни истамоқда, аммо айни дамда бу позициядаги бирорта футболчи клубни тарк этишни истамаяпти.