Таниқли журналист, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз Telegram саҳифасида Лионель Месси ва Аргентина терма жамоасининг Венесуэлага қарши ўйини (3:0) хақида фикр билдирди.
"Аргентина терма жамоаси Венесуэлани 3:0 ҳисобида ютди. Бу ғалабадан аввал ҳам Аргентина ЖЧ чиқиб бўлганди. Бироқ бошқа бир қанча факторлар учрашув даражасини ошириб берди. Лионель Месси етти ўйиндан иборат голсиз сериясини узди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. Аргентина эса мағлубиятсиз серияни 30 та ўйинга етказди (21 ғалаба, 9 дуранг). Тўплар нисбати 56-16", - деб ёзди Файзиев.