Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Dubai Cup. БАА U23 - Ўзбекистон U21 ўйинида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган "Dubai Cup" мусобақасининг 2-тури доирасида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон олимпия терма жамоасига қарши майдонга чиқди.

Бутун ўйин давомида мухлислар деярли тенг кураш гувоҳига айланишди. Терма жамоамиз ташаббусни қўлга ошилга, тажаввузкор ўйин намойиш этишга интилишди. Амирлик футболчилари ҳам яхши ҳимояланиб, имкон бўлиши билан олдинга ўтиб туришди.

Олимпиячиларимизда гол уриш учун айрим вазиятлар бўлди, аммо иш зарбагача етиб бормади. Ҳимоячилар ва дарвозабон хавфни бартараф этишди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади.

Кападзе жамоаси дастлабки учрашувда Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Икки ўйиндан кейин жамоамиз 1 очко 10 жамоа орасида 9-ўринни банд этди. 29 март куни Ўзбекистон Таиланд билан баҳс юритади.

Dubai Cup. 2-тур. 19:00
БАА U23 - Ўзбекистон U21 - 0:0
Ўзбекистон U21: Абдувоҳид Неъматов, Элдор Бегимов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Алибек Давронов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Абубакр Турдалиев, Диёр Холматов, Аббос Файзуллаев, Шаҳзод Акрамов, Тимур Мамасодиқов, Руслан Жиянов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:05, 26.03.2022.
Ўқилди: 2173 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик