Кириш Регистрация

Ди Канио: "Бутун Италия футболидан ғазабдаман"

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ футболчи Паоло Ди Канио Италия терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги муваффақиятсизлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

“Менда Македония билан ўйинда ҳаммаси тугашини ҳис қилдим, буни дарҳол кўрдим. Энди бу ўйиндан кадрларни кўрганимда баттар жаҳлим чиқади.

Ҳаддан ташқари асабийлик бор эди, ҳатто Манчини ҳам биринчи дақиқаданоқ футболчиларга хатоларни кўрсатиб берди. У хавотирда эди. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш ҳақида гапирганда, ўйин олдидан унинг сўзларида ҳеч қандай муносабат йўқ эди. Ўйиндан сўнг ундан ҳафсалам пир бўлди.

Македония ўзининг ҳимоявий ўйини билан яхши таасуроот қолдирди ва кейин олдинга ўтиб гол уришди. Уларнинг моҳир футболчиси гол урди, лекин бизнинг футболчилар унга ҳеч қандай босим ўтказишмади. Футболчиларимиз унга гол уриш учун имконият яратиб беришди. Мен бутун Италия футболидан ғазабдаман, - деди Ди Канио.

Киритилди: 23:34, 26.03.2022.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.