Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Саралаш баҳсларининг энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Европанинг етакчи терма жамоалари ўз мамлакатини Жаҳон чемпионатига бошлаш йўлида тинмай ҳаракат қилмоқда. Италия, Португалия, Польша, Австрия, Шотландия, Чехия, Украина, Шимолий Македония, Швеция ҳамда Туркиялар Қатар йўлланмаси йўлида курашга кирган. Улар ичидан фақат учта жамоа декабрь ойидаги мундиалга бориши мумкин. Шундай экан, айни юқоридаги терма жамоалар юлдузларидан тузилган рўйхатни, рамзий «қолип»ни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Дарвозабон ҳамда ҳимоячилар

Жанлуижи Доннарумма (дарвозабон, Италия). 23 ёшли футболчининг Францияга, «ПСЖ»га кетиши омадли ҳаракат бўлмади. Аммо Доннарумманинг Евро-2020даги ҳаракатлари унинг даражасини кўрсатиб беради. Афсуски, унинг мамлакати ЖЧда қатнашишдан маҳрум бўлди.

Мэтти Кэш (ўнг қанот ҳимоячиси, Польша). Ҳа, у Польша таркибида ўйин ўтказмоқда. Унинг инглизларга хос ҳаракати ҳаммани ёдида қолган. У «Астон Вилла»нинг ҳам ишончли футболчисидир. Кэш асли она томондан польшаликдир.

Алессандро Бастони (ҳимоячи, Италия). Жоржо Кьеллини ҳамда Леонардо Бонуччининг жароҳат олгани Бастонига Италия терма жамоаси учун катта имкон тақдим этди. У ўз қобилиятини намойиш этиб, энг яхшилардан бирига айланди.

Давид Алаба (ҳимоячи, Австрия). У жаҳоннинг тан олинган энг кучли ҳимоячиларидан бири. Бунга шубҳа йўқ, албатта. Алабани рамзий терма жамоага киритмаслик, нотўғри бўлар эди.

Энди Робертсон (чап қанот ҳимоячиси, Шотландия). Шубҳасиз, ўз позициясида яна бир жаҳон даражасидаги футболчи. Робертсон ўз мамлакатини 1998 йилдан бери илк бор мундиалга олиб чиқиши мумкин. Бунга ҳозир яхшигина имкон мавжуд.

2. Ярим ҳимоячилар

Николо Барелла (ярим ҳимоячи, Италия). «Аззурилар» майдон марказида ҳаракатлантирувчи куч. Барелла ўз клубида фантастик мавсум ўтказмоқда. У терма жамоада ўз ўрнига эга. Бу сафарги жаҳон чемпионати Италиясиз зерикарли ўтса керак.

Марко Вератти (ярим ҳимоячи, Италия). Ихчам футболчи Лига 1'да ўз клуби билан «Монако»га қарши даҳшатли даражада ёмон футбол намойиш этган эди. Аммо уни бу воқеада айбдор дея айта олмаймиз. Унинг даражаси юқори ва Италияда ўз ўрнига эга.

Бернарду Силва (ярим ҳимоячи, Португалия). Футболчи жорий мавсумда ўз формасига қайтиб олди. Силва аввалги йилни жуда ҳам мураккаб ўтказган эди. Энди эса, Португалия усиз, таркибида нимадур кам эканини яхши ҳис қилади.

3. Ҳужумчилар

Деян Кулушевски (ўнг қанот вингери, Швеция). Нима деб ўйлайсиз, у январдаги энг яхши харид бўла олдими? Балки. У «Тоттенхэм»га келганидан бери фантастик ҳаракат қилмоқда. Деян ўз терма жамоасида ҳам ўта муҳим ўринга эга. Халқаро баҳсларда ҳам.

Роберт Левандовски (ҳужумчи, Польша). Ушбу мавсум якунлангани йўқ. Аммо Левандовски ҳисобида аллақачон 31 та гол мавжуд. Шунинг ўзи ҳам польшалик «қотил»ни нималарга қодир эканини исбот этади. У шубҳасиз энг яхши ҳужумчилар қаторида бўлади.

Криштиану Роналду (чап қанот вингери, Португалия). 2022 йилда 12 та учрашув ўтказган Роналду, 4 та гол уришга эришди. Ҳа, бу натижа у учун яхши эмас, албатта. Аммо Криштиану ҳали-ҳамон муҳим ролдаги фигура. У ҳозир Португалияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш мақсадида тинмай меҳнат қилмоқда.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 14:03, 27.03.2022.
Ўқилди: 1104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.