“Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер жорий мавсум якунида эркин агентга айланади. Аммо, шунга қарамай, футболчи учун даъвогарлар уни ўз сафига қўшиб олишлари учун 30 миллион евро тўлашлари керак бўлади - Рюдигернинг агентлари айнан шундай имзо бонусини талаб қилмоқда, деб хабар беради Daily Express.
Немис ҳимоячисининг вакиллари футболчи билан текинга шартнома имзолаш учун даъвогарлар кўп бўлишини тушунишади, шунинг учун улар ўзлари ва Антонио учун энг қулай шартларни келишиб олишга ҳаракат қилмоқдалар.
Рюдигерга ҳозирда асосий даъвогарлар: "Манчестер Юнайтед", "Реал", "Ювентус" ва "Бавария".