Айни дамда "Милан" ҳамда "Лилль" жамоаларида ижара асосида тўп сураётган "Ливерпуль" футболчилари Алберто Аквилани ҳамда Жо Коуллар мавсум якунланиши билан ўз жамоаси сафига келиб қўшиладиган бўлишди. Бу ҳақда "Ливерпуль" клубининг расмий сайти ҳабар бермоқда.
Ўз навбатида Франциянинг "Лилль" жамоаси Жо Коулни яна бир мавсум ўз сафида олиб қолишга қарши эмас. Аммо, футболчи талаб қилаётган маош уларга тўғри келмаяпти.
"Милан" ҳам аввал келишгандек Аквиланининг трансферини тўлиқлигича сотиб олишни истамаяпти.
Ёзда ушбу икки футболчи мерсисайдликлар сафига келиб қўшилиши аниқ. Маълумотларга қараганда Кенни Далглиш бу футболчиларни трансферга қўйиши ҳам мумкин.