Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханси Флик Исроил термасига қарши кечаги ўртоқлик учрашувида жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
“Мен қайд этилган натижадан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Биз жуда дадил ўйнадик ва уларга катта босим ўтказдик. Умуман олганда, жамоанинг барча чизиғидан қониқиш ҳосил қилишимиз мумкин. Йигитларим бу натижага эришганлари учун қилган меҳнатлари менга ёқди. Стандартлардан 8 ўйинда 6 та гол урдик - бу билан фахрлансак бўлади.
Шлоттербек пенальтига сабаб бўлди? Ушбу даражада сиз 90 дақиқа давомида тўлиқ диққатни жамлашингиз керак. Жаҳон чемпионатидаги бундай хато ҳалокатли бўлиши мумкин. Бунгача у жуда яхши ўйнаган.
Мусиала? Бугун у жуда кўп яхши дақиқаларни ўтказди. У шундай ўйнаса, доим “Бавария” ва терма жамоамиз учун фойдали бўлади” - деди Клик.