"Арсенал" ва "Челси" "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухони қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўришга тайёр. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли Араухо хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи билан шартнома имзолашда Лондон жамоаси етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Араухо "Барселона"га 2018 йилда Уругвайнинг "Бостон Ривер" жамоасидан келиб қўшилган эди.
Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.