Кириш Регистрация

«Тоттенҳэм» футболчилари Реднаппдан норози

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби футболчилари ўз агентлари орқали клуб президанти Даниель Левига жамоа бош мураббийи Харри Реднаппдан норози эканликларини билдиришди.

Клубнинг деярли барча футболчилари, жумладан бир нечта фахрий футболчилари клуб президентига шикоят хати ёзишган. Футболчиларнинг айтишича, Харри Реднапп машғулот пайтларида жамоа футболчилари билан етарлича ишламаётган экан. Айниқса, стандарт вазиятлар устида умуман ишланмаётгани ҳақида гап бормоқда"

"Тоттенҳэм"нинг номи сир тутилаётган футболчиларидан бири эса, Реднаппни очиқчасига танқид остига олган.

"Биз бутун ҳафта давомида 4-5-1 тактикасида машғулотлар олиб борамиз ва бу тактикага тайёрланамиз, аммо ўйин куни 4-4-2 тактикасида майдонга тушиб кетмоқдамиз, ёки аксинча. Реднапп аввалгидек машғулотлар олиб бормсаяти. Футболчилар ҳам негадир олдинидек жонини бериб машғулот қилаётганини кўрмаяпман" дейди номи сир тутилаётган футболчилардан бири.

Маълумотларга қараганда Харри Реднапп Англия терма жамоасига бош мураббий бўлиш масаласи деярли ҳал бўлган. "Тоттенҳэм" раҳбарияти эса мураббийга янги 4 йиллик шартнома таклиф қилиш фикридан қайтган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:48, 25.04.2012.
Ўқилди: 6352 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.