«Рома»нинг чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццолага «Реал» ва «Атлетико Мадрид» клублари қизиқиш билдирмоқда. Испания грандлари италиялик орқали ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Todofichajes нашри хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ёзда жамоани тарк этишни режалаштираётган Марселонинг ўрнига Спинаццола номзодини кўриб чиқмоқда. «Атлетико» италияликнинг трансфери орқали ҳимоядаги камчиликларни тўлдирмоқчи.
Леонардо Спинаццола 2019 йил июлидан бери «Рома» сафида тўп суради. Футболчининг трансфер нархи 20 миллион евро, ҳимоячининг шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Спинаццола жароҳати сабаб ўтган ёздан бери майдонга тушмади.