Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Ибрагимович ёш болакайларга тавсия берди ва ўз ёшлигини эсга олди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси, 40 ёшли швециялик футболчи Златан Ибрагимович УЭФА сайтига берган интервьюнинг бир қанча қисмларини тақдим этамиз.

Росенгард шаҳарчасида улғайгани ҳақида

Мен Малмёнинг кичик ҳудуди - Росенгардда катта бўлганман. 17 ёшимгача у ерда яшаганман. Ёшлигимда жуда фаол эдим. Бу мен учун жаннат эди. Чунки истаган ҳамма нарсамга эга бўлганман. Дўстларим, ўйин-кулгу... Жуда бахтиёр эдим. Футбол ўйнаш осон ва арзон эди. Менга фақат оёқ кийим керак бўлган. Оёқ кийимсиз ҳам футбол ўйнаш мумкин эди. У ердан кейин ҳаммаси янада яхшироқ бўлишни бошлади.

«Мальмё» клуби билан биринчи марта шартнома имзолаганимда, тезда ўз севган ишимдан пул топа бошлаганман. Пул мени хурсанд қилмас эди, аммо у билан осонроқ эди. Машғулотларга узоқ масофа пиёда, баъзида ўғирланган велосипедларда борар эдим. Булар яхши иш эмас эди. Аммо, ҳаммамиз аҳмоқона ишлар қилганмиз. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, машина олишим мумкин эди.

Отам Муҳаммад Алини кўп кўришимга ундарди ва мен бу турдаги характер эгасини ёқтираман. Сиз гапирасиз, лекин ўзингизни намойиш этасиз. Сиз гапирасиз, аммо ўзингизни исботлайсиз. Сиз ўзингизга ишонганингиз учун гапирасиз.

Футболчи сифатида менга кўпроқ бразилиялик Роналдо ёқарди. Мен унга тақлид қилдим, уни кузатардим. У ҳамма қилишни истаган ишларни бажарган. У сиз аввал кўрмаган ҳаракатларни қилар эди ва кимдир ундан кўчиришга ҳаракат қилар эди. Биз дўстларимиз билан футбол ўйнаш учун боғга борганимизда, шу ишларни қилишга уринардик. Кейин у инсон билан учрашдим, унга қарши ўйнадим.

Қаердан келганлигини унутмаслиги ҳақида

Менга нима бўлишидан қатъи назар, омад, пул, обрў, нима бўлса ҳам мен шундайлигимча қоламан. Ўзгармайман. Ёки сиз мени ёқтирасиз ёки ёқтирмайсиз. Лекин, одамлар мени ёқтиришларига ишонтириш учун дунёга келмаганман.

Ёш футболчиларга тавсиялари

"Болакайларга қандай маслаҳат берасиз?" деган саволга қуйидагича жавоб бераман:

"Ўзингизга ишонинг, доим бахтиёр бўлинг ва ҳеч қачон таслим бўлманг". Маслаҳатимнинг барчаси шу. Бу нарсаларни айтиш осон, аммо бундан ўтиш энг қийин қисми ҳисобланади. Позитив инсонлар билан атрофингизни қуршаб олиш, позитив энергия жуда кўп ёрдам беради. Чунки атмосфера нарсаларни кўчишини осонлаштиради. Атрофингизда салбий ҳиссиётли инсонлар бўлса, улар сизни пастга тортади. Бу худди улар сизни муваффақиятга эришишингизни хоҳламашмаётгандек. Шундай экан менинг маслаҳатим шуки, бу осон ва ҳамма нарсанинг иложи бор, аммо бу сизга боғлиқ".

Манба: uefa.com
Киритилди: 15:44, 28.03.2022.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.