Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Н.Абдуқодиров: "Трагедия жанридаги спектакль олдидан имкониятлар тенг"

Баҳо:
+ | -

Кўпдан бери чемпионлар Лигаси финал баҳси финалчининг майдонида бўлиб ўтмаган. Агар "Бавария" бугун ғалаба қозонса бу иш амалга ошади.

"Реал" "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг психологик ва жисмоний жиҳатдан анча кучли. Моуриньо икки йил аввал "Интер" билан "Бавария"ни финалда мағлуб қилган. "Бавария" бош мураббийи эса "Реал" билан ЕЧЛда галаба қозонган. Яна бир "Реал"нинг вакили бўлган футболчи Роббен собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

"Бавария" биринчи ўйинда ғалаба қозонган бўлса-да жамоадаги ички муҳит нотинч. Роббен ва Рибери ўртасидаги жанжал, масалан. Бу икки футболчи эса "Бавария"нинг асосий қуроллари. Ҳа, Гомес эмас, айнан Роббен ва Рибери! "Бавария" чемпионат ғолиблигини дордмундликларга бериб қўйди.

"Реал" эса 5 дақиқаси кам чемпион. "Реал" "Барселона"дан устун эканлигини кўрсатиш учун ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Моуриньо эса тўртинчи жамоаси билан чемпионлар Лигаси финалига йўл олишни истайди. Криштиану учун бу "Олтин тўп" учун рақобатта жуда катта плюс бўлиши мумкин. Чунки мағлубларга "Олтин тўп" топширилмайди. Хуллас, Месси "ухлади".

"Бавария" қанақа қилиб бўлса ҳам ютиши керак. Мухлисларга фарқи йўқ. "Челси"га ўхшаб ҳимояланадими ёки "Барса" сингари ҳужум қиладими... 19 май куни "Альянц-Арена"да "Бавария" ўйнаши лозим.

"Саньтяго Бернабеу"да қайсидир  жамоа учун трагедия билан тугайдиган спектакль олдидан имкониятлар тенг.

Нодирбек АБДУҚОДИРОВ,
"Водий садоси" радиоси спорт шарҳловчиси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:32, 25.04.2012.
Ўқилди: 6347 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.