«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Фабиньо қизил либосда майдонга тушганида ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи "Ливерпуль" жамоасини футбол ўйнаш учун энг зўр жой деб ҳисоблайди.
«Ливерпуль» - алоҳида жой. Дунёда футбол ўйнаш учун яхшироқ жой йўқ, шунинг учун мен бутун эътиборимни "қизиллар" таркибида ўйнашга қаратганман. Келгуси беш йил ичида нима бўлишини билмайман, лекин ҳозир миямда фақат «Ливерпуль» учун жой бор. Мен бошқа клуб ёки мамлакатга ўтиш ҳақида ўйламайман, чунки бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман” - деди Фабиньо.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2018 йилнинг ёзида Франциянинг «Монако» жамоасидан «Энфилд»га кўчиб ўтган эди. Ўшандан бери у "мерсисайдликлар" таркибида Лига кубоги, Премьер-лига чемпиони, УЕФА Суперкубоги ва Чемпионлар лигасини ғолиблигини қўлга киритди.