Франциялик футболчи Адриан Рабьо Италияда мунтазам равишда танқид қилинади - уни майдондаги хатолари учун ҳам, катта мукофот пуллари учун ҳам айблашади... Унинг онаси ва агенти Вероника Рабьо италиялик журналистларнинг нега фарзандига нисбатан қаттиқ танқидлар қилишини тушунмайди.
- Оммавий ахборот воситаларининг биз ҳақимизда қўяётган бу салбий мақолалари қаердан келиб чиққанини тушунмаяпман. Улар доимо бизни уришга ҳаракат қилишади. Ўғлимнинг ҳар қандай, ҳатто энг кичик хатоси ҳам ёдида қолади ва бу ҳолат у ўн етти ёшга тўлган пайтдан бошлаб содир бўлади. У доимо танқид қилинади. Матбуот унинг кетишини истайди, аммо Адриеннинг аҳволи яхши" - деди футболчининг онаси Ouest-France билан суҳбатда.