Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Алания» 1-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Россия Биринчи дивизонида 48-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари — Марат Бикмаев ва Санжар Турсуновни ўз сафида жамлаган “Алания” жамоаси Владикавказда мусобақа пешқадамларидан бири “Нижний Новгород”ни қабул қилди. Бу ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ғолиб чиққан жамоа Премьер-лигага чиқиш учун катта имконият ҳосил қилиб оларди.

Ўйинни Марат Бикмаев асосий таркибда бошлади ва 54-дақиқада шў ўрнини Санжар Турсуновга бўшатиб берди. Ўйиннинг 79-дақиқасида эса Владимир Газзаев шогирдлари ҳисобни очишди ва бу гол владикавказликларга муҳим ғалабани келтирди.

Ушбу турга қадар жадвални бошқариб келаётган “Мордовия” клуби эса ўз майдонида Вагиз Галиулиннинг “Сибир”ига ютқазиб қўйди — 0:2. Бу ўйинда ҳамюртимиз иштирок этмади.

Ушбу натижалардан сўнг “Алания” ҳисобида 92, “Мордовия”да 91 ва “Нижний Новгород”да 90 очко бор. Яна 4та турдан сўнг Биринчи дивизион ўйинларига якун ясалади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:01, 25.04.2012.
Ўқилди: 6456 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик