Черногория кеча ўз уйида Грецияни қабул қилди. Ўртоқлик мақомида ўтган баҳс қизғин кечди.
Унда Греция терма жамоаси устози Густаво Пойет элладаликлар мураббийлигидаги иккинчи ўйинини ўтказган (биринчиси Руминияга қарши 1-0 ҳисобида ғалаба).
Унинг жамоаси мезбонлар вакили Осмайичнинг 61 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди. Ҳар икки жамоа эндиликда ёздаги Миллатлар Лигаси мусобақасига тайёргарлик кўради.