Кириш Регистрация

“Қўқон 1912” – “Металлург”. Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлига-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви учун превью билан танишинг.

“Қўқон 1912” ва “Металлург” жамоалари мамлакат миллий чемпионатлари доирасида бугунгача ўзаро 24 марта тўқнаш келган.  Мазкур ўйинларнинг 12 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 10 та ўйин эса водийлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқида кичик устунлик пойтахт вилояти вакиллари томонида – 36:33.

“Металлург”нинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йилги чемпионатда кузатилган бўлиб, ўшанда бекободликлар “Темирйўлчи”ни 6:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Қўқонликларнинг йирик ғалабаси 5:1 (1999) ва 4:0 (2003) кўринишини олган. Жамоалар биринчи мавсумда (1998) ҳар иккала учрашувда бир хил – 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Шундан буёғига мазкур клублар ўйинида томонлардан бирининг қўли баланд келган.

Ўтган йилги мавсумнинг ҳар иккала учрашувида мезбонлар имкониятни бой беришган. “Металлург” биринчи даврада Қўқонда бўлиб ўтган учрашувни ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақтида Саламат Қуттибоев томонидан киритилган гол эвазига ўз фойдасига ҳал этганди. Иккинчи даврада эса “Қўқон 1912” жамоаси 70-дақиқада Иван Йосовичнинг пенальтидан урган голи эвазига реванш олган.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:44, 29.03.2022.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик