Кириш Регистрация

Милутин Средоевич: «Мусобақа шогирдларим учун яхши тажриба бўлди»

Баҳо:
+ | -

Уганда миллий жамоаси бош мураббийи Милутин Средоевич Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало мусобақани ташкил этган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдираман. Ёш футболчилардан ташкил топган жамоамизни синовдан ўтказиб олиш учун яхши мусобақа бўлди. Айрим футболчиларимиз 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Африка чемпионатида иштирок этишганди. Намангандаги мусобақа улар учун яхши тажриба бўлди. Уганда ва Ўзбекистон чемпионатлари ўртасида фарқ бор. Ёш футболчилар Ўзбекистон каби жамоага қарши ўйнаш имкониятига эга бўлишди. Бу улар учун муҳим аҳамиятга эга. Июнь ойида бўладиган Африка миллатлар кубоги саралаш босқичи олдидан ўзим учун тегишли хулосаларни чиқариб олдим.

Ўзбекистон - жуда яхши жамоа ва уни яхши савиядаги футболчилар бор, шунингдек, бу жамоани яхши мураббий бошқармоқда. Мезбонларни мухлислар яхши қўллаб-қувватлаб туришди.

Биринчи голда футболчиларимиз қўпол хато қилишди ва Машарипов ундан самарали фойдаланди. Шунингдек, Шомуродов ва 18-рақамли футболчи (Азиз Амонов) шогирдларим учун бошоғриқ бўлишди.

Марказий Осиёда ҳужумкор ўйин намойиш этадиган яхши жамоалар бор. Уларни Африканинг шимолий қисмида жойлашган Марокаш, Миср ва Тунис терма жамоаларга таққослаш мумкин.

Ўзбекистонга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдираман. Ташкилотчилик юқори даражада бўлди. Умид қиламан, Ўзбекистон ҳам бизга қарши ўйинда етарли хулосалар олди. Ўзбекистонда барча футболни севишига гувоҳ бўлдик", — деди сербиялик мутахассис.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:06, 29.03.2022.
Ўқилди: 2042 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.