"Арсенал"га тегишли бўлган ва ижара асосида "Бетис" шарафини ҳимоя қилаётган Эктор Бельериннинг келажаги ҳали ҳам сўроқ остида, деб хабар беради ABC Sevilla.
"Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета аввалроқ ҳимоячи жамоанинг келаси мавсум учун режаларига киритилмаганини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, "Бетис" спорт директори Антонио Кордоннинг маълум қилишича, клуб "Арсенал" билан Бельеринни доимий равишда сотиб олиш ҳақида гаплашмаган.
"Биз "Арсенал" билан музокаралар олиб борганимиз йўқ. Мавсумни қандай якунлашимизни кутишимиз керак”, - деди Кордон.
Шу тариқа, 27 ёшли ҳимоячи ёзда Лондон клубига қайтиши мумкин.