Александр Ляказетт "Арсенал"нинг мавсумни яхши якунлашини истайди. У бу ҳақида шундай деди:
"Биз айни дамда кучли тўртликда қолишга барча имконимизни сарф қиламиз. Чунки бу жамоа кейинги мавсумдан ЕЧЛда ўйнаши керак. Биз шу йўлда ҳар куни тинмай меҳнат қилмоқдамиз. Жамоамиз етакчиси мен эмас, балки Артета. У жамоага келганидан буён кўп нарса ўзгарди. Энг асосийси футболчилар руҳиятида яхши томонга ўзгариш бўлди. Бунинг ҳаммаси Микелнинг таъсиридир".