Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: "Таркибдаги ўзгаришлар самара берди"

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"-"Металлург" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволларига Миржалол Қосимов жавоб қайтарди.

— Ўйин оғир кечди. Сўнгги пайтларда ўтказаётган кетма-кет ўйинларимиздан сўнг жамоага янги кучлар керак эди. Бу жиҳат "Локомотив" билан бўлган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳам сезилиб қолганди. Аксарият футболчилар толиқишгани боис бугун таркибда катта ўзгаришларни амалга оширдим. Бу эса натижа бериб, якунда ғалабани қўлга киритдик, — деди Миржалол Қўшоқович.

— Бугун Дэвид Карнини майдонга туширдингиз ва у гол урди. Умуман олганда, Карнининг хатти-ҳаракатлари сизни қониқтирдими?
— Ўтган сафар айтгандим, мен фамилиясига қараб ўйинчи танламайман деб. Сизлар футболчининг ҳаракатларини 90 дақиқа давомида кўрасизлар, холос. Мен уни машғулотда қандай ишлаётганини, меҳмонхонадаги тартибини, умуман бошқа жойдаги юриш-туришини яхши биламан. Дэвид билан яхшилаб гаплашгандик. У керакли хулосалар чиқариб, ўзини ижобий томонларини кўрсатди. Бундан хурсандман.

— Саломов ва Мурзоевни "Аделаида Юнайтед" билан бўладиган навбатдаги учрашувга асраб қўйганмидингиз?
— Йўқ, юқорида айтганимдек жамоамизга янги куч керак эди. Саломов ва Карнининг позицияси бир хил. Шу боис австралиялик футболчига имконият берилди. Мурзоевга келадиган бўлсак унда кичик жароҳат бор эди.

— "Аделаида Юнайтед" билан бўладиган учрашувга қандай тайёргарлик кўрилади?
— Рақиб яхши жамоа эканлиги кўпчиликка маълум. Уларнинг энг асосий ютуғи – тартибли ўйиндир. Шунингдек, стандарт вазиятларидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишади. Қарши ҳужумда ҳам жуда фаол ўйин кўрсатишади. Тошкентдаги ўйиндан сўнг ўзига яраша хулосаларга келганмиз. Қолаверса, "Аделаида"нинг ОЧлдаги кейинги учрашувларини ҳам таҳлил қилиб чиқдик. Уларга қарши очиқ футбол ўйнаш ҳавфли. Шунинг учун ҳам Австралиядаги баҳсда имкон қадар ёпиқроқ ўйин кўрсатамиз. Ҳозирги пайтда учта жамоанинг имкониятлари деярли бир хил. Демак, охиригача курашамиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:51, 26.04.2012.
Ўқилди: 6064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.