"Фиорентина" "Герта" ҳужумчиси Кшиштоф Пионтекни тўлиқ сотиб олмоқчи.
"Бинафшаранглилар" 26 ёшли польшалик футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, аммо улар нархни пасайтирмоқчи, деб ёзди журналист Николо Скира.
Маълумот учун, “Фиорентина” Пионтекни январь ойида мавсум охиригача ижарага олган эди.
А Сериянинг 8 та ўйинида ҳужумчи 3 та гол урган.