Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эрон Ироқ билан, Ливан Иордания билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичидаги рақиблари Эрон ва Ливан терма жамоалари халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади.

Форслар 26 май куни Туркиянинг Истанбул Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Сабаби Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 3 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликни айнан Истанбулда олиб боради.

Карлуш Кейруш мураббийлигидаги Эрон Туркиядаги йиғин давомида фақатгина Ироқ билан чекланиб қолмоқчи эмас. Режага кўра Ироқдан ташқари яна битта ўртоқлик ўйини ўтказилиши керак. Май ойида Туркияда йиғин олиб бориши катта эҳтимол бўлган Япония миллий терма жамоаси бу борада Эронга рақиблик қилиши мумкин.

Ливан миллий терма жамоаси эса 18 май куни Иорданияга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар қилмоқда.

ЖЧ-2014 IV саралаш босқичини ливанликлар Байрутда Қатар миллий терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашса, 8 июнь куни мазкур шаҳардаги «Спорт Сити» аренасида Ўзбекистонга қарши саралашнинг 2-тур ўйини бўлиб ўтади.

Қайд этиш керак, Ливан 3-саралаш босқичида Кувайт ва БАА миллий терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлганди. Сўнгги Осиё Кубогида бронза медалларига эга чиққан Жанубий Корея терма жамоаси ҳам Байрутда имкониятни бой берган – 1:2.

Манба: th-uff.com

ЎФФ расмий твиттерининг хабар беришича, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳар икки учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатади.

Киритилди: 22:10, 26.04.2012.
Ўқилди: 6933 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик