Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Премьер-лига келаси мавсумдан бошлаб бешта ўзгаришга рухсат беради

Баҳо:
+ | -

31 март куни Англия Премьер-лигаси етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда алмаштиришлар, ёзги трансфер ойнаси ва коронавирусга қарши кураш чоралари бўйича янги қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб клубларга бешта алмаштиришдан фойдаланишга рухсат берилади, улардан учтаси ўйин давомида яна иккитаси танаффус вақтида.

Ёзги трансфер ойнаси эса 10 июнь куни очилади ва 2 сентябрга ўтар кечаси ёпилади.

Шунингдек, Премьер-лига раҳбарияти ҳафтасига икки марта ўтказилиши керак бўлган ўйинчилар ва ходимларнинг коронавирус тестини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Киритилди: 19:30, 31.03.2022.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик