Бильбаода ҳам Нвропа Лигасининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Маҳаллий "Атлетик" ўз майдонида Лиссабоннинг "Спортинг" клубиини қабўл қилди. Гарчан ўйиннинг асосий воқеалари биринчи бўлимда кузатилган бўлса-да, туб бурилиш ясаган воқеа иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида юз берди.
17-дақиқада мезбонлар олдинга чиқиб олишди: Муньяин ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига тўпни ҳаволатди, Льоренте кўкраги билан Сусатега тўпни ташлаб берди, у эса дарвоза бурчагини нишонга олди – 1:0. Бу ҳисоб мезбонларни қаотатлантирар, чунки дастлоабки учрашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан эди. Шу сабабли меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, 44-дақиқада жавоб тўпини киритишди: Мартиншнинг узоқдан йўллаган зарбаси унчалик хавф туғдирмаётган эди, бироқ тўп Шанданга тегиб қайтди ва қайтган тўп олдида ван Волфсвинкель пайдо бўлди унинг 15 метрлардан тепган тўпи дарвозанинг яқин бурчагидан ўрин олди – 1:1.
Бироқ, португалияликлар биринчи бўлимни керакли ҳисоб билан якунлай олишни уддалашолмади, бўлимга қўшиб берилган вақтда "Атлетик" яна ҳисобда олдинга чиқб олди. Льоренте рақиб жарима майдони яқинида яна тўпни кўкрагига қабул қилди ва Гомеснинг йўлига ажойиб тарзда узатди. У эса Патрисиу билан яккама-якка яиқиб борди ва ўз имкониятини қўлдан чиқармади — 2:1.
Ўйин қўшимча дақиқаларга ўтишни вахда қлиб турган бир пайтда ўйиннинг энг яхши футболчиси Фернандо Льоренте яқин маофадан туриб Гомеснинг кўндаланг узатмаси траекториясини "кесди". 3:1 — ва энди 9 май куни Бухарестдаги Миллий стадиолнда бўиб ўтиши кутилаётган Европа Лигаси финали "атлетиклар"га хос испанча финал бўлади.
ЕВРОПА ЛИГАСИ. 1/2 ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ
АТЛЕТИК (Бильбао, Испания) – СПОРТИНГ (Лиссабон, Португалия) 3:1 (2:1)
Голлар: Сусаета (17); Гомес (45+1); Ллоренте (88) — ван Волфсвинкель (44);
Огоҳлантиришлар: Аморебьета (54); Гомес (76) – ван Волфсвинкель (10); Карришу (59); Шандан (90+4).
Дастлабки учрашув — 1:2