Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Амиржан Муканов: «Бу — таркиб ва ўйин борасида мен кўрган энг яхши Ўзбекистон терма жамоаси»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Қирғизистон миллий жамоаси бош мураббийи Амиржан Муканов Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтказилган ҳар икки баҳсда ўзбекистонликлар 4:2 ва 2:1 ҳисобларида ғалаба қозонишди.

"Биринчи ўйинни биз суст бошлаган бўлсак, рақиб ўзини "мезбонларча" тутди, прессинг ишлатди. Ушбу вазиятдан, рақиб прессингидан чиқиб кета олмадик. Фақатгина 8-дақиқага келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Биринчи тайм 1:1 ҳисоби билан якунланди, аммо Ўзбекистон кичик устунликка эришди. Иккинчи таймда эса Абдилдаевнинг хатоси эвазига иккинчи голни ўтказдик. Биз кўп қарши ҳужумлар уюштирдик, тажовузкор ўйин намойиш эта бошладик. Учрашув қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. Аммо рақиб ўз имокниятларидан самарали фойдаланиб, яна 2та гол урди. Шунга қарамай, биз босим ўтказишда давом этдик ва битта гол уришга муваффақ бўлдик — 4:2.

Иккинчи баҳсни эса яхшироқ ўтказдик. Айниқса, иккинчи бўлимда жиддий устунликка эришиб, кўп вазиятлар яратдик. Бу баҳсда дурангга эришганимизда ҳаққоний натижа бўларди.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этгани уларга кучли иштиёқ берган. Улар жаҳоннинг етакчи жамоалари билан кўп ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди: Португалия, Аргентина, Франция. Ўзбек футзалчилари ўзларига жуда ишонишган, уларни мағлуб этиш осон эмас. Бу — таркиб ва ўйин борасида мен кўрган энг яхши Ўзбекистон терма жамоаси.

Мазкур ўйинлар ҳар икки томон учун фойдали бўлди. 10 апрель санасига энг яхши формада етиб келиш учун ишлашда давом этамиз", — деди Муканов.

Манба: kfu.kg
Киритилди: 21:46, 31.03.2022.
Ўқилди: 2460 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик