Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ўйин учун футболчиларимдан миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург"  учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор, халқимизни кириб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун мураббий сифатида шиддат, яккакурашлар ва яна бошқа жиҳатлар бўйича футболчилар мен хоҳлаган ўйинни кўрсатишгани учун қониқдим дея оламан. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатгани учун ўйинчиларимиздан миннатдормиз. Ҳали бунақанги шиддатли ўйин кўрмагандик. Шунақанги юқори тепмни кейинги учрашувларда ҳам сақлаб қоламиз, деган умиддаман. “Металлург” яхши қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда қандайдир вазиятларда тўпнинг назорати рақиб тарафига ўтиб кетди. Ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз яхши ўйин кўрсатгани сабабли ғалабани ушлаб қолдик. Қарши ҳужумларда иккинчи голни киритиш имкониятимиз ҳам бўлди. Учрашув охиригача футболчиларимиз мухлисларимиз ва биз мураббийлар штабини таҳликада ушлаб туришди. Асосийси, 3 очкони қўлга киритдик.

Биринчи бўлимда жанговар ўйин кўрсатдик. Қувондиқ Рўзиевнинг ҳақиқий футболини кўрдик. Афсуски, ўтган йили “Навбаҳор”да ўйнаганидан кейин бироз ўзига бўлган ишончи йўқолганди. Аммо унга ишончим чексиз. Ўз ўйинини топиб олиши учун қанча кутиш керак бўлса, тайёр эдим. Бугун Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқов майдон марказида яхши ўйин кўрсатишди. Билол Тошмирзаевни ҳам бугун яхши савиядаги ўйинини кўрдик. Аслида ўйинчиларимиз учта тур давомида ҳали ўз даражаларида тўп суришмаганди. Уларнинг имконияти ҳозиргидан юқори. “Металлург” ҳам курашди ва биз ғалабадан маҳрум бўлиб қолишимиз ҳам мумкин эди. Танаффусда йигитларга ҳимояга ётиб олмасликни, прессинг қилишларини айтдик. Лекин доим биз хоҳлаган нарса бўлавермайди. 70-дақиқалардан хавотирга туша бошладим. Шу боис ҳужумни кучайтиришни хоҳладик ва иккита ҳужумчини туширдик. Таркибимизда Рўзиев, Раҳматуллаев, Сидиқов каби моҳир ярим ҳимоячиларимиз борлиги учун биринчи рақамда ўйнашимиз керак ва тўпни ўзимизда сақлашимиз лозим деб ўйлайман.

Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати бор эди. Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушмаганди. Бугун укол ёрдамида майдонга тушиб жамоамизга ёрдам беришга қарор қилди. Футболчимизнинг соғлиги биз учун муҳим. Ўйиндан олдин сўраганимизда ёрдам бераман деб айтганди. Афсуски, жароҳатини янгилаб олди. Тошкентда рентген қилдирганимиздан кейин мухлисларимизга маълумот беришимиз мумкин.

Ўзбекистон Кубогида ўтган йилги хатоларни такрорламаймиз ва охиригача курашамиз. Асосийси, гуруҳдан чиқиш вазифаси бор. Ўз олдимизга камида финалга чиқишни мақсад қилганмиз", — дейди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:21, 31.03.2022.
Ўқилди: 1215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.