Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лоран Косьельни ҳали профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилгани йўқ, дея хабар беради RMC.
Январь ойи бошида футболчи “Бордо”нинг асосий жамоасидан четлаштирилган эди. Кейинчалик унга клубнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича элчиси лавозими таклиф этилди. Аммо Лоран бу таклифга ҳозирча жавоб бермаган.
36 ёшли Косьельни аввалроқ "Генгам", "Тур" ва "Лорьен" клубларида ўйнаган. Шунингдек, 2010 йилдан 2019 йилгача "Арсенал"да ҳам фаолият олиб борган.