«Манчестер Юнайтед» марказий ҳужумчи қидиришда давом этмоқда. Шу сабабли, "қизил иблислар" "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нунесга эътибор қаратишган.
Бироқ, The Telegraph нашри тарқатган маълумотга қараганда, уругвайлик футболчининг фаолиятини Манчестерда давом эттириш имконияти деярли йўқ.
Асосий сабаб - ёзги трансферлар учун бюджет. Агар «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, у ҳолда «Бенфика» трансфер учун талаб қилаётган тахминан 70-80 миллион евро сармояни қўлга кирита олмайди.
Нунесни қўлга киритмоқчи бўлган клублардан бири - «Арсенал». Лондонликлар бош мураббийи Артета бу трансфер ҳақида жиддий ўйламоқда.