Харри Кейн Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси бўйича Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади.
«Тоттенхэм» ҳужумчиси март ойида Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. 28 ёшли ҳужумчи учун бу еттинчи шундай соврин қзлга киритди. Ушбу совринни қўлга киритиш бўйича Кейн «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади.
Март ойида Кейн «Тоттенхэм» сафида Премьер-лигада 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол киритди ва 2 та голга ассистентлик қилган.