Кириш Регистрация

"Реал" ёзда ўз футболчисини сотиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ёзда Винисиус Тобиас билан шартнома имзолагач, ўз ҳимоя ҳимоячиси Альваро Одриосолани сотиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.

"Қироллик клуби" футболчининг трансферидан 18-20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Одриосола айни пайтда «Фиорентина»да ижара асосида ўйнамоқда. 26 ёшли футболчи 2018 йилда «Реал Сосьедад»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди. Катта умидлар билан келган испаниялик футболчи "Реал" клубининг асосий таркибидан жой ололмади.

Хабар қилинишича, Карло Анчелотти янги трансфер бозори олдидан мавсумолди йиғинларда Одриосола ва Тобиасга баҳо беради.

Киритилди: 16:45, 01.04.2022.
Ўқилди: 1793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6136]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4531]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4449]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3878]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3652]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3543]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3136]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2762]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2628]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1999]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.