Махачқалъанинг "Анжи" клуби директори Роберто Карлос, жамоа ёзда ўз сафини яна бир иккита жаҳон таниган юлдуз футболчилар билан тўлдириш ниятида эканлигини ошкор қилди.
"Айни пайтда жуда кўплаб таниқли футболчилар билан телефон орқали суҳбатлашаяпман. Аммо якуний қарорни барибир Сулаймон Керимова ҳамда Гус Хиддинклар қабул қилади.
"Шуни аниқ айтишим мумкинки, ёзда "Анжи"га бир иккита юлдуз футболчилар келади, кимлиги эса ҳозирча сир", - дейди Роберто Карлос Спорт-Экспресс нашри журналистларига берган интервьюсида.