Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Миржалол Қосимов: "Ғалаба руҳий томонлама босимни енгиш учун жуда зарур эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тур доирасидаги "Сурхон" — АГМК (1:2) учрашувидан кейин анъанавий тарзда ўтказилган матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Мавсумни ёмон бошладик. Дастлабки иккита ўйиндан кейин очко қўлга киритилмагач руҳий жиҳатдан босим остида қолгандик. Ушбу ғалаба бизга руҳан ёрдам беради, деб ўйлайман. "Сурхон" охиригача курашадиган жамоа. "Олимпик" ва "Навбаҳор"га қарши баҳсларда бугунги рақибимиз ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар сўнгги сонияларгача курашди. Рақибни ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. "Сурхон" узун паслар билан ўйнашини билардик, яккакурашларга ҳам катта эътибор қиладиган жамоа. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади".

— Анзур Исмоилов ва Алишер Жалиловдек футболчиларнинг захирада қолиши бу уларнинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки рақобат биланми?
— Исмоилов Туркияда елкасидан жароҳат олганди. Бекободдаги ўйинда икки футболчимиз жароҳатланган, икки футболчимиз қизил карточка олганди. Санжар Турсунов ҳам ҳали тўлиқ тайёр эмас. Анзур 1,5 ой деганда бугун илк бор майдонга тушди. Жалилов куни кеча Намангандаги халқаро мусобақада терма жамоа сафида 4 кун ичида иккита тўлиқ ўйинни ўтказгани туфайли уни захирадан учрашувга қўшдим.

— Тажрибали мураббий сифатида нима деб ўйлайсиз: Ўзбек футболида VAR'даги баҳсли вазиятларни кўриш учун жуда кўп вақт кетмаяптими?
— Бу танганинг бир томони, бошқа томони эса ҳар бир ўйин жанговар тарзда ўтмоқда, ҳеч ким ютқазгиси келмаяпти. Мана шу боис шундай ҳолат кузатилмоқда. Лекин дунёдаги янгиликлар билан ҳамнафас бўлиш керак. VARни янада такомиллаштириб, қарорни тезроқ қабул қилинса бунинг зарари йўқ. Замон билан ҳамнафас бўлиш керак. Ҳозирги футболда VAR орқали ҳақиқат кўпроқ қарор топмоқда. Буни зараридан кўра фойдаси кўпроқ, фикримча.

— Сизнинг жамоангизда пенальтини ким тепишини ким ҳал қилади? Яъни, ўзиз тайинлайсизми ёки футболчилар майдонда ўзлари келишиб олишадими?
— Ўйиндан олдин кўрсатма берилаётганда ҳар бир стандарт вазиятларини ким ижро этишини ўзим алоҳида тайинлайман. Қўлимдаги қоғозда барчаси ёзилган, истасангиз кўрсатаман.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 04:57, 02.04.2022.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик